12 раунд давом этган трилогияда Сауль Головкинни мағлуб этди

Спорт 15049
image

Бугун, 18 сентябрь куни Лос-Анжелесдаги (АҚШ) Т-Моbile аренасида профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлган мексикалик Сауль Альварес қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши жанг қилди.

Кутилганидек бринчи раундда бокчилар таваккал ҳужумга ўтиб кетмади ва бири-биринни ўрганди. Иккинчи ва учинчи раундлар ҳам худди шу тарзда ўтди.

Аммо тўртинчи раунддан бошлаб Сауль устинликни ўз қўлига олди ва Головкиннинг танасига ва бошига аниқ зарбалар йўллай бошлади.

Олтинчи раундга келиб, мексикалик боксчи жанг тезлигини бироз туширди. Бироқ Головкин бу вазиятда устунликни ўз томонига оғдиришнинг уддасидан чиқмади.

Ниҳоят, жангнинг еттичи раундида Головкин рақибига нисбатан устунроқ ҳаракат қилди. У Саулнинг бошига кетма-кет зарбалар йўллади. Саккизинчи раундда ҳам Геннадий рақибига нисбатан кўпроқ аниқ зарба йўллади. Имконият рақиб томонга ўтаётганини англаган Сауль ҳам яна фаоликни оширди.

Альварес сўнгги, ҳал қилувчи 11-12-раундларни ҳеч қанақасига Головкинга бериб қўя олмаслигини англаган ҳолда ҳаракат қилди ва ўз мақсадига эришди. Шу тариқа, кўпроқ раундларда устунлик қилган Альварес жангда ҳам ғалаба қозонди. Учала ҳакам ҳам Саулнинг ғалабасини қайд этди.

Маълумот учун, бундан олдин ушбу боксчилар рингда ўзаро икки марта тўқнаш келган. Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасидаги биринчи жанг 2017 йил 16 сентябрида ташкил этилган, унда дуранг қайд этилган. Иккинчи жанг эса 2018 йил 15 сентябрда бўлиб ўтган. Унда Сауль Альвареснинг қўли баланд келган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 667
Рейтинг: 3
t
×