12 июлгача белгиланган карантин чоралари бугундан тугатиладими? ССВ жавоб берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда карантин чекловлари тугатилиши билан боғлиқ тарқалган хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, айрим ижтимоий тармоқларда яқинда Республика махсус комиссия томонидан киритилган карантин чекловлари тугатилиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалган. Республика махсус комиссияси томонидан бир қатор чекловлар билан бирга кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг 08:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилган эди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуни маълум қиладики, ушбу тартиблар Республика махсус комиссияси томонидан маълум бир муддат учун қабул қилинган эмас, яъни эпидемиологик вазият барқарорлашганда ушбу чекловлар бекор қилинади. Аммо ҳозирда уларга ҳеч қандай ўзгариш киритилмаган.

Агар карантин қоидаларига оид бирор ўзгариш киритилса, буни Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

979

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг