1115 та аҳоли пункти жамоат транспорти билан қамраб олинмаган – вазир

Жамият

image

Ўзбекистонда жамоат транспортини янгича асосда ривожлантириш бўйича ишланяпти. Яъни, аҳоли сони, зичлиги, ижтимоий объектлар жойлашган жойлардан, таълим муассасалари ва бошқа факторлардан келиб чиқиб, барча жамоат транспорти йўналишларини қайта кўриб чиқиб, илмий асосда янги йўналишларни йўлга қўйишимиз лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов айтиб ўтди.

Хатловга кўра, 9145 аҳоли пунктининг 1115таси жамоат транспорти билан қамраб олинмаган. Шунингдек, 4068 йўналишнинг 374тасида қатновлар тўхтаб қолган. 

“Шу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида йўналишларни белгиловчи тендерларни 100 фоиз электрон тизимга ўтказдик. Шунингдек, рентабеллик умуман паст бўлган тақдирда, уларни субсидиялар орқали қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаяпмиз”, дейди вазир. 

Унга кўра, 2021 йилда вилоят марказларида жамоат транспортининг моделлаштирилган бош режаси ишлаб чиқилмоқда. Бунда халқаро экспертлар ҳам жал этиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг