АҚШ Федерал тергов бюроси Президент Жо Байденнинг фармонига мувофиқ 2001 йил 11 сентябрь терактларига оид биринчи махфийликдан чиқарилган маълумотларни эълон қилди.
2016 йил 4 апрелдаги ҳужжат Бюро агентларининг Саудия Арабистонининг Лос-Анжелесдаги консулхонаси ходими билан суҳбати натижасига кўра тайёрланган. Хусусан, агентлар дипломатик идора ходимининг самолётни олиб қочган Наваф ал-Хазми ва Ҳолид ал-Мидхарнинг ҳаракатланишига ёрдам берган одамлар билан алоқаси борлигини аниқлаган. Суҳбат 2015 йил 12-13 ноябрь кунлари ўтказилган.
Ҳужжат 16 варроқдан иборат ва матннинг кўплаб жойлари ўчирилган. Хусусан, ҳужжатдан Америка фуқаролигини олишга талабгор бўлган манбанинг исми ўчирилган.