$11 мингни кўпайтириб беришни ваъда қилган шахс ушланди (видео)
Crime
−
15 June 4266 1 minute
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида фуқарога 11 минг АҚШ долларидан ортиқ пулни кўпайтириб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, А. исмли шахс фуқаронинг ишончига кириб, унинг пулини кўпайтириб беришни ваъда қилган ва ундан 8 500 АҚШ доллари ҳамда 39 миллион 840 минг сўм пул олган. Бироқ у ўз ваъдасини бажармаган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида ижтимоий тармоқларда давлат амалдорлари ва машҳур шахслар сиймоси орқали реклама қилинган инвестиция платформаси ортида турган ҳамда ноқонуний крипто-активлар айланмаси билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳ фош этилган эди.
Live
All