109 минг долларга ер олиб беришни ваъда қилган тадбиркор ва фермер ушланди
3-саҳифа
−
29 Ноябрь 2021
5653Фарғона ва Наманганда ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига50 миллион сўм ва 12 000 АҚШ доллари олган раҳбарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона вилоятида “O.” хусусий корхонаси раҳбари Ф.Қ. корхонага ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун ажратилган 0,9 гектар ер майдонини сотиш ваколатига эга бўлмасада, фуқаро И.га ушбу ер майдонининг 0,5 гектарини олиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса у И.дан талаб қилинган 100 000 АҚШ долларидан 12 минг долларни олаётган вақтида ушланган.
Худди шундай ҳолат, Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Маълум қилинишича, “А.” фермер хўжалиги раҳбари М.А. фуқаро Д.га хўжаликнинг 5 гектар ер майдонига 96 миллион сўм эвазига боғ ташкил этиш учун танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган. М.А. фуқаро Д.дан талаб қилинган 50 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси