107 ёшли аёл вакцина билан эмланди. Унинг аҳволи қандай?

Олам 5185
image

Сербияда 1914 йилда туғилган, Нови-Сад шаҳрида яшовчи Илона Ковач коронавирусга қарши эмланди: у аллақачон вакцинанинг иккинчи дозасини олган. Бу ҳақда “РИА Новости” шаҳар касалхонасига асосланиб хабар бермоқда.

Шифокорларнинг фикрига кўра, 107 ёшли аёл ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ковач қандай вакцина билан эмлангани ҳақида маълумот берилмаган, шифокорлар барча вакциналарни фойдали деб ҳисоблашларини айтган.

Клиника ходимлари вакцинанинг иккинчи дозасини 2 апрель куни аёлнинг уйида юборган. Поликлиниканинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими координатори Зорка Баковичнинг таъкидлашича, Ковачнинг ўзи эмлаш истагини билдирган ва ҳозир тирик ва соғлом.

Маълумот учун, ҳозир Сербияда Pfizer/BioNTech препарати, Россия вакцинаси, шунингдек Хиой вакцинаси ва AstraZeneca препаратларидан фойдаланилмоқда. Сербия фуқаролари вакцина танлаши ва эмлаш учун электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 3
t
×