101 яшар собиқ концлагер қўриқчиси беш йилга қамалди

Олам

image

Германиянинг Бранденбург-ан-дер-Ҳафель шаҳар суди 101 ёшли нацистлар концлагерининг собиқ қўриқчиси Заксенхаузен Жозеф Шутцни беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда ТАСС DPA’га асосланиб хабар берди.

Агентликнинг қайд этишича, собиқ нозир Заксенхаузен концлагерида минглаб маҳбусларни ўлдиришда ёрдам берганликда айбланган. 

Шутц жиноятларга алоқадорлигини рад этмоқда. Унинг адвокатлари шикоят қилиш ниятида.

Маълумот учун, Заксенхаузен концлагери Берлин яқинидаги Ораниенбург шаҳрида жойлашган эди. 1936 йилдан 1945 йилгача ундан 200 мингдан ортиқ маҳбус сақланган. 1945 йилнинг апрель ойида лагерь Қизил Армия аскарлари ва Польша қўшинлари томонидан озод қилинди. Бугунги кунда лагерда ёдгорлик очилган.

Ойнисахон Абдуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг