100 га яқин мамлакатда iPhone фойдаланувчилари киберҳужумга учради
Технология
−
11 Апрель
6505Apple 92 мамлакатдаги фойдаланувчиларга жосуслик дастурлари ҳужуми қурбони бўлгани ҳақида билдиришнома юборди. Бу ҳақда бугун, 11 апрель куни “Reuters” хабар берди.
“Apple сиз Apple ID билан боғланган iPhone'ни масофадан бузишга уринаётган хакерлик жосуслик дастури ҳужуми қурбони эканлигингизни аниқлади”, дейилади фойдаланувчиларга юборилган хабарда.
Билдиришномада тажовузкорлар ҳақида батафсил маълумотлар ва фойдаланувчилари огоҳлантирилган мамлакатларнинг номлари кўрсатилмаган.
“Илгари бундай миқёсдаги киберҳужумлар ҳақида гап кетганда, Apple уларни "давлат ҳомийлигида" деб таъкидлаган бўлса, энди бу ибора йўқолди”, деб таъкидлайди “Reuters”.
Охирги хабарномада фойдаланувчилар “ёлланган хакерларнинг мақсадли ҳужуми” қурбони бўлган бўлиши мумкинлиги айтилади.
“Reuters” манбасига кўра, Apple Ҳиндистон ҳукуматининг компаниядан йирик киберҳужумларни давлат билан боғламасликни талаб қилган босимидан сўнг матнни ўзгартирган бўлиши мумкин. Гап шундаки, 2023 йилнинг кузида Ҳиндистондаги мухолифат сиёсатчилари Бош вазир Нарендра Моди ҳукуматини уларнинг мобил телефонларини бузиб киришга уринишда айблади. Бу Apple "давлат томонидан ҳомийлик қилинган" хакерлик ҳужумлари ҳақида огоҳлантирганидан кейин содир бўлди.
LiveБарчаси