100 дан ортиқ ота-она фарзандининг саёқ юргани сабабли жаримага тортилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида соат 22:00 дан кейин вояга етмаган иши бўйича инспекторлар ёшлар тўпланадиган жойларда рейдлар ўтказяпти.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати интернет-кафе ёки тунги клубларда вояга етмаганларни катталар ҳамроҳлигисиз юрганини аниқласа, ҳуқуқ-тартибот органлари уларнинг ота-онасини жаримага тортиши мумкинлигини таъкидлаган.

ИИББ вояга етмаганлар иши бўйича бош инспектор Абдурашид Очиловнинг маълум қилишича, Тошкентда сўнгги 8 ойда 137 ота-она фарзанди учун жарима тўлаган.

Унинг сўзларига кўра, интернет-кафе. Тунги клубда 22:00 дан кейин вояга етмаган ёшлар аниқланса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-2-моддаси (Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш) билан иш очилади.

Баённома тузилгач, иш судга юборилади. Ота-оналарга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент тунги клуб жарима

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made