10 йилда неча киши Ўзбекистондан бутунлай кетган?

Бу қизиқ

image

Сўнгги 10 йилда Ўзбекистондан бошқа давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг сони 346 562 кишини ташкил қилади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Сўнгги 10 йилда мамлакатдан хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар кесимида:

•  2010 йилда – 44 420 киши;
•  2011 йилда – 50 816 киши;
•  2012 йилда – 45 447 киши;
•  2013 йилда – 38 589 киши;
•  2014 йилда – 42 228 киши;
•  2015 йилда – 31 765 киши;
•  2016 йилда – 28 069 киши;
•  2017 йилда – 20 772 киши;
•  2018 йилда – 17 579 киши;
•  2019 йилда – 13 229 киши;
•  2020 йилда – 13 648 киши.

Аввалроқ, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонга кўчиб келганлар 1,4 минг кишини, кўчиб кетганлар эса анча кўпроқ, аниқроғи 19,7 минг кишини ташкил этгани ҳақида хабар бергандик. Орадаги фарқ 14 баробардан юқори.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

366

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг