10 та ҳудудда 248 кишида коронавирус аниқланди – ССВ

Жамият

image

Бугун, 11 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 248 нафарга ошиб, 45 927 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

147 нафари Тошкент шаҳрида;

47 нафари Самарқанд вилоятида;

14 нафари Андижон вилоятида;

12 нафари Наманган вилоятида;

6 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида;

5 нафардан Фарғона ва Хоразм вилоятларида;

4 нафари Тошкент вилоятида;

2 нафари Навоий вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, қашқадарёлик 54 ёшли А.Ж. (эркак) ҳамда пойтахтлик 37 ёшли Ш.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 42 555 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 997 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг