10 минг долларга Қирғизистон университетига ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
30 Июнь 2021
2883Тошкентда 10 000 АҚШ доллари эвазига Қирғизистондаги университетга ўқишга киритиб қўйишни ва кейин Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу хақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маьлум қилинишича, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Д.А. фуқаро Р.га ўзини Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигида ишлашини айтиб ишончига кирган. Сўнг, уни 10 000 АҚШ доллари эвазига Қирғизистон Республикасидаги халқаро университетга ўқишга киритиб қўйишга, кейинроқ эса юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишини Тошкент Педиатрия институтига кўчиртириб беришга ишонтирган.
Шундан сўнг, Д.А. фуқаро Р.дан 8 000 АҚШ долларини муқаддам қўлга киритиб, қолган 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда 4 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчи ва Тошкентда 10 минг доллар эвазига ТДЮУга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
Сардор Тўланбоев
LiveБарчаси