10 қаватли иншоот дунёдаги энг баланд бино деб топилди

Бу қизиқ

image

Чикагодаги 10 қаватли “ Devid Rubenshteyn” форуми биноси 2022 йилда 100 метргача бўлган иморатлар ичида дунёдаги “Энг баланд бино” мақомига сазовор бўлди. Бу ҳақда “World-architects.com” сайти хабар берди.

Гап шундаки, Баланд бинолар ва шаҳарлар бўйича кенгаш томонидан қабул қилинган бундай қарорга сабаб, бинолар ўз баландлигига кўра даражаларга бўлинади. “ Devid Rubenshteyn” форуми биноси биринчи даражага тегишли бинолар орасида энг баланди деб топилган.

Бинони лойиҳалаштирган ташкилот раҳбари Хавьер Кинтананинг фикрига кўра, 2050 йилга келиб дунё урбанизацияси ўртача 70 фоизни ташкил қилади. 

“Биз кўпроқ талабалар, ишчилар эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган шароитларни ишлаб чиқдик. Бугунги дунё жамоатчилигида янада соғлом, барқарор бўлган талаб ортиб бормоқда. Биз бу бинони мана шу тенденцияларни инобатга олиб лойиҳалаштирганмиз”, дейди Хавьер.

Бино олтита блокдан иборат бўлиб, умумий майдони 9000 квадрат метрни ташкил қилади. Бинода 285 ўринли аудитория, маърузалар зали, ёрдамчи хоналар мавжуд. Бинонинг ўзига хос томони – катта сирланган металл профил билан қопланган.

Иншоот табиий муҳитга эга ҳудудда жойлашган бўлиб, унинг атрофида қушларнинг тез-тез ҳаракатланиши кузатилади. Шу сабабли бинонинг ташқи шиша қопламаси “қушлар учун хавфсиз технология” асосида ишланган. Яъни шиша қоплама қушлар яқинлашганида ўзидан овозли сигнал чиқариш орқали огоҳлантириш беради. Шунингдек, бино энергия тежамкор иншоотлар сирасига киради.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

415

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг