1 йилда қанча ҳайдовчи йўловчига енгил жароҳат етказгани учун жавобгарликка тортилгани айтилди

3-саҳифа

image

2024 йилда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси) билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 40 119 нафар шахсга нисбатан 39 270 та иш кўриб тамомланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Билдирилишича, шундан 26 063 нафар шахсга нисбатан жарима ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш каби маъмурий жазолар қўлланилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида 2203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8901 нафар инсон тан жароҳати олган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда 2024 йил давомида автомобилни маст ҳолда бошқарган 30 мингдан ортиқ ҳайдовчиларга жарима ва қамоқ жазоси тайинлангани маълум қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Ўзбекистон ҳайдовчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг