1 январдан интернет арзонлашади. У кимларга амал қилади?

Жамият 6627
image

Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 январидан операторлар ва провайдерлар учун интернет нархлари 56 минг сўмга туширилади. Бу ҳақда “Ўзбектелеком” компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Mаълум қилинишича, 2019 йилда операторлар ва провайдерлар учун Халқаро каналларга уланиш тарифлари сониясига 1 мегабит тезлик учун 85 минг сўмдан 70 минг сўмга арзонлашган. 2020 йилда худди шу тезлик 56 минг сўмга туширилиши кутилмоқда.

Сўнгги йилларга нисбатан Ўзбекистонда Интернет хизматларига тарифлар ўртача 4 маротаба пасайтирилган. Кабелли интернетнинг тезлиги Ўзбекистоннинг барча фойдаланувчилари учун қарийб икки марта ошган.

Ҳозирги кунда операторлар учун Интернет хизматларининг энг тезкор тариф режаси сониясига 100 мегабит тезликда. Бир йил олдин эса энг тезкор тариф 20 мегабит тезликдан ошмаган. Шунингдек, энг юқори тезликдаги тарифларнинг нархлари ҳам пасайган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 311
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×