1 январдан бошлаб аҳолидан йигирмага яқин ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди

Жамият 28102
image
-

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни ҳамда ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Фармонда келтирилишича, энди давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини талаб қилинмайди.

Шунингдек, қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотлар ҳам давлат органлари томонидан сўралмайди: 

•  лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги;

•  давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги;

•  қимматли қоғозларга эгалигини, қимматли қоғозлар билан операциялар амалга оширилганлигини, дивидендлар олинганлиги;

•  кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги;

•  жисмоний шахслар томонидан алиментлар тўланганлигини ва олинганлиги;

•  олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари;

•  жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси тугатилганлиги;

•  жисмоний шахс томонидан умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлиги;

•  фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги;

•  ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотлар;

•  олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотлар.

Қуйидаги ҳужжатлар: 

•  молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

•  жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

•  ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.

Фармонда қайд этилишича, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мазкур бандда назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни ушбу фармонга 4-иловада белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1093
Рейтинг: 3
t
×