1 сентябрдан МДҲ давлатларининг фуқаролари учун Россияга кириш тартиби ўзгаради
Жамият
−
19 Июнь 2021
11053Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб барча Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар фуқароларининг Россияга кириши фақатгина “COVID-19 сиз саёҳат қил” иловаси орқали амалга оширилади. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар бермоқда.
РФ Бош вазир ўринбосари Николай Оверчукнинг сўзларига кўра, 1 июль санасидан бошлаб Европа Иттифоқи давлатлари учун “COVID-19 сиз саёҳат қил” иловаси ёрдамидагина Россияга кириш мажбурий, МДҲ давлатларига эса бу талабни 1 сентябрдан жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Оверчук “Ҳамдўст давлатлар Россияга кириш имконияти бўлиши учун ушбу иловага жиддий ёндошишингизни сўрайман. Ушбу иловасиз Россияга кириш имконсиз бўлади”, дея таъкидлаган.
Рақамли платформа, унинг сўзларига кўра, текширишни имкони бўлмаган сохта сертификатларни тўсишга ёрдам беради.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жозки, платформадан фойдаланиб, коронавирусни текшириш учун клиникани танлаш, дастурда сақланадиган ва кўрсатиладиган таҳлил натижаларини олиш имкониятлари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, пандемия шароитида интеграциялашган уюшма доирасида Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқароларининг эркин ва хавфсиз ҳаракатланиши учун яратилган “COVID-19 сиз саёҳат қил” мобил иловаси ишга туширилган.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси