1 мартдан қурилиш ишларида янги тартиб жорий этилади
Жамият
−
06 Февраль 2020
9711Жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектлари учун хавф-хатарлар тоифалари ва объектларнинг функционал мақсадларидан келиб чиққан ҳолда давлат қурилиш назоратининг такомиллашган янги тартиби жорий этилади.
Маълумотларга кўра, объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Таъкидланишича, қарор билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида қатор ҳуқуқлар берилган.
Жумладан, инспекциялар бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Шунингдек, 2020 йил 1 мартдан бошлаб бюджетдан молиялаштириладиган объектлардан ташқари капитал таъмирлаш объектларида давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича талаблар ҳамда инспекциялар томонидан қурилиши тугалланган объектлардан фойдаланишга рухсат бериш тартибини жорий қилган ҳолда, уларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мавжуд тартиб-таомиллар (белгиланган муддатларда босқичма-босқич) талаб ва тартиб-таомиллар бекор қилинади.
LiveБарчаси