1-курслар учун ётоқхонага ариза топшириш бошланди

Local

image

Бугун, 19 август кунидан талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг ётоқхонага аризалар қабули бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, айни пайтда талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни “Талабалар турар жойи ахборот тизими”га юклаш ишлари якунига етган.

Эндиликда 1-курс талабалари давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали электрон ариза юборишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу йилги давлат имтиҳонларида 210 нафар абитуриент максимал ва ундан юқори балл тўплагани ҳақида хабар берилганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends