1 июндан фуқаролардан ўндан ортиқ ҳужжатни талаб қилиш тақиқланади
Бу қизиқ
−
25 Май 2021
16701Жорий йилнинг 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартидаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.
Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:
• руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
• наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
• судланганлик;
• манзил-маълумот ахбороти;
• фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
• турар жойнинг майдони;
• солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
• солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
• пенсия ва нафақа миқдори;
• пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
• никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги.
Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
Шохрух Олимжонов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь