1 августдан ҳокимларнинг қатор ваколатлари чекланади
Жамият
−
29 Июль 2021
20582Жорий йилнинг 1 августидан Ўзбекистонда ҳокимларнинг ерга бўлган қатор ваколатлари чекланади. Булар қаторига ер тоифаларини ўзгартириш, ерни тўғридан-тўғри ажратиш билан боғлиқ ҳуқуқларни киритиш мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг жорий йил 8 июнь куни қабул қилинган “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Ҳокимликларнинг ерга оид қуйидаги ваколатлари бекор қилинади:
ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;
туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;
суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;
жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;
хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.
LiveБарчаси