1,1 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди
Жамият
−
10 Август 2021
4125Тошкент шаҳрига 1,1 миллиард сўмлик йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни айланма йўллар орқали олиб келиб, пуллашга уринган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўмитанинг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тезкор тузилмалари ходимлари томонидан Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги Mercedes Benz Sprinter русумли юк машинаси юкхонасининг бодринг солинган қоплар остида 9 та қопда ҳамда йўловчи ўриндиғи остидаги 1 та қопда жами 6076 та флаконда “Тропикамид” томчи дорилари яширилгани аниқланган.
Ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд. 93 млн. 680 минг сўмни ташкил қилган.
Бундан ташқари, Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Lacetti автотранспорт воситаси салонида 500 дона флаконда “Тропикамид” кучли таъсир этувчи дори воситаси, 3 дона “Регапен” капсуласи, 0.32 гр. гашиш ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланди.
Шунингдек, Чилонзор туманида 2 нафар шахслар Қатортол кўчасида бошқа бир шахсга 503 дона кучли таъсир қилувчи модда -“Регапен” дори воситасини олди-берди қилишаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь