Швеция “карантинсиз кураши” иш бермаганини тан олди

Олам

image

Швеция соғлиқни сақлаш агентлиги мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бўйича прогнози нотўғри бўлганини тан олди. Бу ҳақда “Financial Times” ёзмоқда.

Швециянинг бош эпидемиологи Андерс Тегнелл COVID-19 нинг иккинчи тўлқини учун кўрилган чоралар умидларни пучга чиқаргани ва карантиндан воч кечмаган қўшни Финландия ва Норвегияга нисбатан кўрсаткичлар ёмонлашиб кетгани хақида гапирди. 

“Вирусдан тузалиб, иммунитет орттириш ҳисобига кузда вазият яхшиланишини кутган эдик. Афсуски, айни вақтда Швеция Европада янги касалланиш ҳолатлари енг тез ўсиб бораётган давлат”, дейди Андерс Тегнелл.

Қайд этиш керакки, Швеция пандемия бошланганида карантин чораларини жорий қилишдан бош тортган Европа Иттифоқининг ягона давлати.

Айни вақтда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 171 365 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 6 122 нафари вафот этган. Соғайганлар бўйича аниқ статистик маълумотлар мавжуд эмас.

Фаррухжон Муродқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг