АҚШда сайлов: 5,6 млндан ортиқ америкалик ўз овозини бериб бўлди

Олам 3158
image

5,6 миллиондан ортиқ америкалик ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида муддатидан олдин овоз беришган. Бу ҳақда United States Elections Project сайтида эълон қилинди.

Унга кўра, АҚШда умумий ҳисобда аллақачон 5 миллион 618 минг 155 киши овоз берган. 947 мингдан ортиқ киши овоз берган Флорида штати сайловларда эрта овоз бергани бўйича етакчи бўлиб турибди. Виржинияда 769 минг, Мичиган штатида - 636 минг киши сайловларда олдиндан иштирок этган. Висконсинда 576 минг, Иллинойсда эса 376 минг америкаликлар мос равишда муддатидан олдин овоз беришган.

Маълумот учун, Жозеф Байден машҳурлиги бўйича рақиби, амалдаги давлат раҳбари Дональд Трампдан 16 фоизга олдинда эканлиги айтилганди

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 3
t
×