“Бавария” ПСЖни мағлуб этиб, 6-бор ЕЧЛ ғолиби бўлди

Спорт

image

Кеча, 23 август куни (Тошкент вақти билан 24 август) Европа Чемпионлар лигасининг финалида “Бавария” ва ПСЖ куч синашди. Ўйин немисларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Финал баҳси Португалия пойтахти Лиссабон шаҳридаги “Эштадиу да Луш” стадионида бўлиб ўтди.

Ўйин кескин курашлар остида ўтди. Кингсли Команнинг ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилди ва мюнҳенликлар мусобақа ғолиби бўлди.

Шу тариқа “Бавария” ўз тарихида 6-марта Чемпионлар лигасида зафар қучди.

ЕЧЛ, финал
ПСЖ – Бавария 0:1

Гол: Коман (59).

ПСЖ – Навас, Кимпембе, Керер, Силва, Эррера (Дракслер, 72), Паредес (Верратти, 65), Ди Мария (Шупо-Мотинг, 80) , Бернат (Курзава, 80), Мбаппе, Неймар.

Бавария – Нойер, Боатенг (Зюле, 25), Алаба, Киммих, Горетцка, Дэвис, Алькантара (Толиссо, 86), Коман (Перишич, 68), Гнабри (Коутиньо, 68), Левандовски, Мюллер.

Огоҳлантиришлар: Дэвис (28), Паредес (52), Гнабри (52), Зюле (56), Неймар (81), Силва (83), Курзава (86), Мюллер (90+4).


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ ПСЖ Бавария

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг