Европа Чемпионлар Лигаси финал баҳсларига қуръа ташланди

Спорт 8153
draw_results

Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган UEFA қароргоҳида Европа Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсумининг 1/4 ва 1/2 финал босқичларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда UEFA расмий сайтида хабар берилди.

Унга кўра, чорак финал жуфтликлари:

Чорак финал

1-жуфтлик: “Реал Мадрид” / “Манчестер Сити” — “Лион” / “Ювентус”

2-жуфтлик: “РБ Лейпциг” — “Атлетико Мадрид”

3-жуфтлик: “Наполи” / “Барселона» — “Челси” / “Бавария”

4-жуфтлик: “Аталанта” — “ПСЖ”

Ярим финал

1-жуфтлик: Чорак финал 1-жуфтлик ғолиби — Чорак финал 3-жуфтлик ғолиби

2-жуфтик: Чорак финал 2-жуфтлик ғолиби — Чорак финал 4-жуфтлик ғолиби

Финал

Финал босқичининг номинал мезбони 2-ярим финал жуфтлиги ғолиби бўлади.

Ҳозирда чорак финалга фақат “Аталанта”, “Атлетико”, ПСЖ ҳамда “Лейпциг” клублари йўл олган. Қуръа натижаларига кўра, финал ўйинида ушбу жамолардан бири аниқ қатнашади.

Чорак финалнинг қолган иштирокчилари 7−8 август кунлари ўтказиладиган ўйинлардан сўнг аниқ бўлади.

Қуйидаги жуфтликларда 1/8 финалнинг жавоб учрашувлари ўтказилмаган:

“Ювентус” — “Лион” (илк ўйин — 0:1)

“Манчестер Сити” — “Реал” (2:1)

“Бавария” — “Челси” (3:0)

“Барселона” — “Наполи” (1:1)

Чорак финал баҳслари 12−15 август, ярим финал ўйинлари эса 18−19 август кунлари ўтказилиши белгиланган. Ушбу босқичлар, пандемия сабаб, битта ўйиндан иборат бўлади.

Финал беллашуви эса 23 августга режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 224
Рейтинг: 3
t
×