Айиқчам қайтиб келди! Саида Мирзиёева Сирдарёдаги таассуротлари билан бўлишди
Жамият
−
22 Май 2020
25578Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси Зироат Мирзиёева тўнғич қизи Саида Мирзиёева билан Сардобадаги сув тошқинидан жабрланган одамлар ҳолидан хабар олиш учун Сирдарёга боргани ҳақида хабар берган эдик.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Сирдарёдаги тассуротлари билан ўртоқлашди.
“Ойимлар билан Ҳайит байрами арафасида Сирдарё вилоятига одамларнинг ҳолидан хабар олгани бордик. Шунда ажойиб бир воқеа бўлди.
6-7 ёшлардаги болакай билан суҳбатлашяпмиз. “Нима бўлди ўзи, нима қилдинглар ўша пайт?” − деб саволга тутдим. "Эрталаб вақтли уйғониб кетдик. Қарасак, ҳамма югуряпти, биз ҳам дадам билан кўчага югурдик”, дейди. Шу пайт жажжи, ширингина сингилчаси гапга қўшилди, денг. Нигина экан исми. “Менинг оқ айиқчам бор-ку, ўша уйда қолган экан, - дейди кўзларини катта-катта очиб, - Мен уни чўкиб кетди деб ўйлаб, роса хафа бўлдим. Кейин дадам йўқ бўлиб қолдилар. Қидириб-қидириб, ўйинчоғимни топиб келдилар. Айиқчам қайтиб келди! Ҳозир ухлаб ётибди”.
Жуда таъсирланиб кетдим. Тасаввур қиляпсизми?! Одамларнинг кўзига ҳеч нима кўринмай, ҳар томонга ўзини урган бир пайтда Нигинанинг дадаси фарзандим ўксиб қолмасин деб, ортига қайтган”, дейди Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, “Zamin” фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг Сирдарёга ташрифи вақтида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги 11 та зарар кўрган маҳаллаларда истиқомат қилган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг ҳамкорликдаги ижтимоий лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа доирасида ёши 60 дан ошган барча қариялар 10 кун давомида пойтахтда ва Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида жойлашган сиҳатгоҳлар ва дам олиш масканларига, 7 дан 14 ёшгача бўлган болалар эса ёзги оромгоҳларга бепул таклиф этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь