Ўзбекистон Бош вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов номзоди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимга кўрсатилган, номзод Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзоқовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Фармон жорий йилнинг 10 март куни имзоланишига қарамай, расмий матбуотда кеча, 11 март оқшомида эълон қилинди. 

Маълумот ўрнида, Сардор Умурзоқов 1977 йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 

2000-2003 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкида;

2003 йилдан 2004 йилгача Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Самарқанд фалиалида ишлаган. 

2004-2007 йилларда Лондонда яшаган. 

2007-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигида турли лавозимларда;

2014-2019 йилларда “Ўзбекчармпойабзали” ассоциациясида фаолият юритган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармонига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Сардор Умурзоқов

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг