Сицилияда мафияга қарши йирик операция ўтказилди
Олам
−
15 Январь 2020
6352Бугун, 15 январь куни Сицилияда мафияга қарши йирик қўлга олиш операцияси ўтказилди. Бу Европа Иттифоқининг фермерларга ажратган йирик миқдордаги маблағини ўғирлангани фонида амалга оширилган.
Италия прокуратурасининг хабар беришича, Мессина шаҳрида ўтказилган рейд вақтида 94 киши қўлга олинган. Улар орасида икки мафия сулоласи раҳбарлари, нотариус, тадбиркорлар ва фермерлар пул маблағларини олиши учун масъул давлат хизматчилари бўлган.
Полиция берган маълумотга кўра, юзлаб фирибгарлик операцияларини амалга ошириб келишган. Улар ЕИ фондидан тахминан 10 миллион евро миқдоридаги маблағларни ўғирлашган.
“Маҳаллий аҳоли вакиллари эса мафиячиларнинг ушбу ҳаракатларига рози бўлишдан бошқа иложлари қолмаган”, дейилади хабарда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь