Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга табрик йўллади

Жамият 1309
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан табрик мактубини йўллади. 

Президент Шавкат Мирзиёев ўзи ва ўзбек халқи номидан Нурсултон Назарбоевни миллий байрам билан табриклаган.

“Биз қардош Қозоғистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги улкан ютуқлари, мамлакатингизнинг халқаро майдондаги обрўси изчил ўсиб бораётганидан чин дилдан мамнунмиз. Бугунги кунда Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида юқори даражадаги ишонч ва ўзаро тушунишга эришилди”, дейилади Президент Мирзиёевнинг мактубида.

Маълумот ўрнида, Қозоғистон Республикаси 1991 йил 16 декабрь куни мамлакат мустақиллигини эълон қилган. Нурсултон Назарбоев эса мустақил Қозоғистон тарихидаги биринчи Президент ўлароқ мамлакатни 28 йил бошқариб, тахтини Қосим-Жомарт Тўқаевга “мерос” қилиб қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга ҳам табрик мактубини йўллаган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3
t
×