Ўзбекистон элчиси Президентга ишонч ёрлиғини топширди

Жамият

image

Кеча, 5 ноябрь куни Рига қалъасида Ўзбекистон Республикасининг элчиси Қадамбай Султонов Латвия Республикаси Президенти Эгилс Левитсга ишонч ёрлиқларини топширди

Маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбат чоғида Президент Левитс Латвия   Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда жадал амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган ва Рига Тошкентнинг ислоҳчилик саъй-ҳаракатларига бундан кейин ҳам кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг кун тартиби, минтақавий ва халқаро кўп томонлама тузилмалар, жумладан Европа Иттифоқи, БМТ доирасидаги алоқаларнинг кўплаб масалалари ва Марказий Осиёда минтақавий ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.  

Суҳбат давомида халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари таъкидланган. 

Учрашувда Латвия Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Солвейга Силкална ҳам иштирок этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қадамбой Султонов

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар