Мева, гилам, тиш чўткаси: “Ўзмиллийбанк” ишлаб чиқаришнинг кўплаб соҳаларини қўллаб-қувватламоқда

Бизнес

image

Ўзбекистон молия-банк тизимида етакчилардан ҳисобланган Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки медиа вакиллари учун Самарқанд шаҳрига пресс-тур уюштирди. Унда банк томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳамда ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшаётган лойиҳалар хусусида маълумот берилди.

"Ўзмиллийбанк"нинг самарқандлик аҳоли учун хизмат кўрсатадиган бўлими 1992 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, ҳозирги кунда 325.000дан зиёд мижозга эга. Октябрь ойи ҳолатига кўра бўлим томонидан 2 трлн. 243,2 млрд сўм маблағ аҳоли учун ажратилган.

ТИФ Миллий банк Самарқанд бўлими аҳолининг банк хизматларига бўлган талабини қондириш билан бир қаторда, маблағларни мақсадли йўналтириш орқали иқтисодий тараққиётга, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш сифатининг яхшиланишига ҳам ҳисса қўшмоқда.

Urgut Agro Vet Servis: кўчатдан қадоққача сифат кафолати

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспортга йўналтириш билан шуғулланаётган Urgut Agro Vet Servis корхонаси 2015 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Миллий банк томонидан ажратилган боғ учун 3,5 млрд сўм ва тайёрлаш технологиялари учун 2,5 млрд сўм маблағ асосида ўз ишини бошлаган корхона бугунги кунда 6та йўналишда фаолият олиб бормоқда. Соли Маҳмудов бошчилигидаги Urgut Agro Vet Servis 26 нафар ходимни иш билан таъминлаган. Корхона раҳбарининг сўзларига кўра, корхона тўлиқ қувватда ишлай бошлагач, иш ўринлари сони 200тадан оширилади.

Маҳсулотини Қозоғистон, Россия, Украина, Белорусия, Хитойга экспорт қилаётган корхона яқин орада БАА билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми бир кунда 16 тонна, ойига 450-500 тонна, йилига 600 тоннани ташкил этади, экспортнинг минимал нархи бир тонна учун 650 долларга тенг. Тозалаш, ювиш, қуритиш, қайта тайёрлаш ва қадоқлашга мўлжалланган технология Хитойдан келтирилган. Гилос, узум, олча ва олма кўчатларининг экилиб, тайёр қадоқланган кўринишга келгунига қадар бўлган жараённинг барчаси корхона томонидан амалга оширилади.

Urgaz Carpet: 20 тонна ипдан биттаси ҳам узилмайди

2002 йилда дастлаб ўз фаолиятини 30 нафар ишчи билан механик тарзда бошлаган Urgaz Carpet корхонаси бугунги кунда тўлиқ компьютерлаштирилган тизимга ўтган. "Ўзмиллийбанк" томонидан ажратилган маблағлар асосида хориждан, хусусан, Туркия, Англия, Германия, Италия, Австриядан олиб келинган замонавий асбоб-ускуналар асосида юқори сифатли гиламларни ишлаб чиқармоқда. Ҳар бир гиламнинг ўзгача кўринишга эга бўлиши учун 30 нафар дизайнер меҳнат қилади, тайёр андоза Бельгиянинг Van Die Wiele ускунаси ёрдамида гиламга туширилади. Юқори технология асосида ишлайдиган ускуна гиламни тўқишга сарфланадиган 20 тонна ипнинг бир толаси ҳам узилмаслигини кафолатлайди.

Хомашё дастлаб қўшни давлатлардан олиб келинган бўлса, 2009 йилдан бошлаб канопни Бангладешдан, ип учун талаб этиладиган полипропен гранулани Қорақалпоғистондан сотиб олиш ҳамда 8 хил рангда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Маҳсулотининг 40 фоиздан ортиғини экспортга йўналтирадиган корхона бундан йилига 7-8 млн доллар даромад олади. Экспорт асосан Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон, Доғистон, Латвия, Тожикистон, Афғонистонга йўналтирилади.

Urgut Micro Metall: миллий маҳсулот ишлаб чиқарувчиси

2018 йилда "Ўзмиллийбанк" томонидан йўналтирилган 1 млн 600 минг доллар асосида ўз фаолиятини бошлаган Urgut Micro Metal корхонаси тиш чўткаси, скотч, нейлон, акрил елими ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Ҳозирги кунда ишчилар сони 35 нафарни ташкил этади, йил якунига қадар иш ўрнини 60тага етказиш режалаштирилган. Корхона тиш чўткаси ва скотч ишлаб чиқаришни тўла ишга туширган бўлиб, 1140 дона скотч ва 2004та чўтка тайёр бўлиши учун 1 соат вақт сарфланади.

Маҳсулотларнинг 20дан ортиқ кўринишдаги дизайни устида 3 нафар мутахассис меҳнат қилмоқда. Корхона яқин кунларда ўз логотипини ишлаб чиқади ҳамда Қирғизистон ва Афғонистон билан илк экспорт ҳамкорлиги йўлга қўйилади. 2020 йилда "Ўзмиллийбанк"дан қўшимча 1,5 млн долларни жалб қилиш орқали арзон ва сифатли тиш пасталарини тайёрлаш кўзда тутилмоқда.

"Ўзмиллийбанк" Матбуот хизмати
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзмиллийбанк Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг