Бўкадаги уйлардан бирида катта ёнғин юз берди
Жамият
−
01 Ноябрь 2019
5217Бугун, 1 ноябрь куни соат 01:50 дақиқа ўтганда Тошкент вилояти Бўка тумани Ачамайли МФЙ Зиёли кўчаси 1-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Хабар асосида воқеа жойига 6 та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:39 да ўраб олиниб, соат 04:05 да бартараф этилган. Ёнғиндан уйнинг 150 квадрат метр майдони сақлаб қолинган ҳамда аланганинг қўшни уйларга тарқалиши олди олинган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 250 квадрат метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь