Хуршид Тожибоев Қозоғистонда ғалаба қилди

Спорт

image

Кеча, 12 октябрь куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ўтказилган жанг кечасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Хуршид Тожибоев рингга кўтарилди.
Хуршиднинг профессионал боксдаги учинчи жангида филиппинлик Ивор Ластрилья унга рақиб бўлди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг тўрт раунд давом этди. Кетма-кет зарбалар ўтказиб юборган филиппинлик боксчи тўртинчи раунд якунлангач жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. 

Хуршид профессионал боксдаги учинчи жангида учинчи ғалабасини (2 та нокаут) қўлга киритди. 

Ивор Ластрилья эса шу кунгача 19 та жанг ўтказиб, уларнинг 11 тасида ғалаба қозонганди (6 та нокаут). Хуршидга қарши жангда у фаолиятидаги 8-мағлубиятини қабул қилиб олди (2 нокаут). Яна битта жангда эса дуранг қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хуршид Тожибоев ғалаба қозонди

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар