Собиқ UFC чемпиони ташкилотдан ҳайдалди
Спорт
−
27 Сентябрь 2019
4051Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Би Жей Пенн ташкилотдан ҳайдалди.
Ташкилот Президенти Дана Уайт Пенн ва UFC ўртасида имзоланган шартномани бекор қилган. Бунга Би Жейнинг сўнгги пайтларда қовоқхоналар олдида жанжал ва муштлашувларни юзага келтираётгани сабаб бўлган.
Шунингдек, Пеннинг бундай тушкун ҳолатга тушиб қолишига охирги 7 та жангида кетма-кет мағлубият аламини тотиб кўргани ҳам замин яратган. У сўнгги бор 2010 йилда ғалаба қозонган эди.
Шундай бўлса-да, Би Жей UFC тарихидаги энг омадли енгил вазн тоифаси жангчиси сифатида эътироф этилади. У енгил ва ярим енгил вазнларда UFC чемпион бўла олган.
Маълумот учун, 1978 йилда туғилган Би Жей Пенн қора камар олган, джиу-джитсу бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи бразилиялик бўлмаган ғолиби саналади.
Пенн дунёдаги энг қобилиятли аралаш жанг санъати жангчиларидан бири ҳисобланади; у вазн тоифасидан қатъи назар ҳар қандай рақибга қарши жангга тайёрлиги ва жуда мослашувчанлиги билан танилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь