Охири йўқ санкциялар ёхуд АҚШнинг Россияга яна бир “туҳфаси”
Олам
−
27 Сентябрь 2019
6640AҚШ Суриядаги рус ҳарбийларига ёқилғи етказиб беришга тўсқинлик қиладиган янги санкцияларни жорий этиб, ушбу республикада терроризмнинг бутунлай йўқ қилинишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.
Бу ҳақда ТАСС Россия ташқи ишлар вазирлигининг бугун, 27 сентябрь кунги шарҳига таяниб хабар бермоқда.
"Энди ниқоблар бутунлай олиб ташланди - бу тўғридан-тўғри Сурия тупроғида террорчиларни йўқ қилишнинг олдини олиш истаги билан боғлиқ", деди вазирлик Вашингтон томонидан янги чеклов чораларини татбиқ этилишини изоҳлар экан.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги, AҚШ экстремистларни қўллаб-қувватлаётганига ва мамлакатнинг бир қисмини ноқонуний равишда эгаллаб олганига қарамай, Суриядаги террористик таҳдидга қарши кураш давом этишини билдирди ва санкцияларни кескин қоралади.
"Россия томони Вашингтон "Жабҳат ан-Нусра " ва "Хайъат Таҳрир аш-Шом террорчиларини" қўллаб-қувватлаётганини ташвиш билан таъкидлаб келади, уларни зарур нарсалар билан таъминлайди ва ҳужумлардан яширишга ҳаракат қилмоқда, бу ташкилотлар "Aл-Қоиданинг" тўғридан-тўғри ворислари бўлишганига қарамай улар Москвада 2016 йилдан Сурияга ёқилғи етказиб беришни таъминлаб келаётган Россиянинг "Совфрахт" компаниясига қарши санкцияларни киритиб, катта миқдордаги маблағни тўсиб қўйди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги кеча, 26 сентбярь куни AҚШ маъмуриятининг санкциялари AҚШ 2011 йилда Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни бузишни бошлаганидан бери 75-чиси бўлганини қайд этди.
"Ўшандан бери Aмерикага қарши санкцияларни босиш ташаббускорлари ҳеч қандай натижага эриша олмади", дея хулоса қилди россиялик дипломатлар. "Бу сафар улар ўзларининг эҳтиётсизлигидан анча ўзиб кетдилар".
AҚШ маъмурияти кеча, 26 сентябрь куни Россия қуролли кучлари учун Сурияга ёқилғи етказиб берадиган бешта кема, битта компания ва уч кишини қора рўйхатга олди.
LiveБарчаси