Экспорт 7,4 млрд долларга етди. Нималар сотилди?
Жамият
−
02 Август 2019
47012019 йилнинг ўтган 7 ойи давомида Ўзбекистондан 7,4 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди.
Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Ботир Мадраҳимов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
Мадраҳимовга кўра, 2019 йилнинг ўтган 6 ойи давомида Ўзбекистондан 700 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари ҳамда нефт-газ саноати маҳсулотлари, кимё озиқ-овқат, фармацевтика, машинасозлик ва бошқа бир қатор маҳсулотлар экспорт қилинган.
Шунингдек, қарорга мувофиқ 52 турдаги тайёр маҳсулотларни қўшни давлатлардан ташқари мамлакатларга экспорт қилаётган экспортёрлар темир йўл транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини давлат бюджетидан субсидия шаклида қайтариб олиш имконияти яратилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни ривожлантириш агентлиги маҳсулотни экспортга темир йўл транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизгача қисмини давлат бюджетидан компенсация қилиш юзасидан ваколатли орган этиб белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь