Энди мамлакатни бошқариш юзасидан ҳар ким ўз фикрини билдириши мумкин
Жамият
−
08 Июль 2019
4027Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) томонидан “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси ва уни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Norma нашри маълум қилмоқда.
Ҳужжат соҳада мавжуд муаммоларни аниқлаш, асосий мақсадларни ва ривожланиш устувор йўналишлари ва тамойилларини белгилаш орқали “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштиришни назарда тутади.
Концепция лойиҳаси очиқликни ва аҳолининг электрон иштирокини, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ишонч муносабатларини шакллантириш масалаларини ўз ичига олади.
Концепцияни ва уни амалга ошириш бўйича ҳар йили ишлаб чиқиладиган “Йўл хариталари”нинг сифати ва самарадорлиги асосий кўрсаткичларга эришилганлигини баҳолаш орқали аниқланади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. Ҳужжатга таклиф ва мулоҳазаларни info@napm.uz манзили бўйича ЛБМА электрон почтасига ҳам юбориш мумкин.
LiveБарчаси