“Зуғулба” қароргоҳида Мирзиёев ва Алиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Жамият
−
22 Август 2023
14163“Зуғулба” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига ташриф билан келиш таклифи ҳамда Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирган.
Етакчилар икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашган. Учрашувда парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар, ташқи сиёсий ва бошқа идоралар, таҳлилий доиралар ўртасидаги алоқалар фаоллашгани таъкидланган.
Шунингдек, кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатда ошиб бормоқда. Қўшма корхоналар сони 4 баробар кўпайгани, Озарбайжонда Ўзбекистон автомобилларини йиғиш, ипакчилик ва тўқимачилик кластерлари ташкил этилгани ҳамда ташриф арафасида ўтказилган бизнес форуми натижасида янги кооперация лойиҳалари ва савдо шартномаларининг салмоқли тўплами шакллантирилгани алоҳида қайд этилган.
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари энергетика, машинасозлик, металлургия, шаҳарсозлик, қишлоқ хўжалиги, фойдали қазилмалар, тўқимачилик, ипакчилик, фармацевтика, электротехника ва бошқа тармоқларда саноат кооперациясини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилган.
Қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш мақсадида Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция компаниясининг самарали фаолиятини таъминлаш муҳимлиги қайд этилган.
Транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўрта коридор орқали юк ташишни кўпайтириш, логистика ва портлар инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш зарурлиги таъкидланган.
Президентлар ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, янги кооперация лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш ва илгари суриш учун икки мамлакат ҳудудлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ташкил этиш муҳимлигини қайд этган.
Томонлар маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш, таълим ва фан соҳасида қўшма дастурларни амалга оширишга тайёрлигини билдирган.
Халқаро терроризм, экстремизм, наркотрафик, кибержиноятларга қарши курашиш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги таъкидланган.
Шу билан бирга, давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар, кўп томонлама тузилмалар доирасида фаол мулоқотни ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш масалаларини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шавкат Мирзиёев Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев мангу қўним топган Фахр хиёбонига ва Шаҳидлар хиёбонига ташриф буюрганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь