Ўзбекистонда электр ва газ тармоқларига уланиш автоматлаштирилади
Жамият
−
17 Февраль 2023
7415Жорий йилнинг 1 октябрига қадар аҳоли учун электр ва газ тармоқларига инсон омилисиз автоматлаштирилган тарзда уланиш нуқталарини танлаш тизими яратилади. Бу хакда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Азим Сатторов хабар берди.
Унинг таъкидлашича, ушбу янгилик Президентнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш борасидаги қарори билан жорий этилади.
Қарорга мувофиқ 2023 йил 1 мартдан бошлаб электр ва газдан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича тузилган далолатномаларни электрон шаклда расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E – маъмурий иш” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.
Бундан ташқари, мавжуд электр ва газ тармоқлари ҳамда қурилмаларининг юкламаси белгиланган меъёрдан ошган тақдирда, уларга янги истеъмолчиларни улаш қатъиян тақиқланади.
LiveБарчаси