2022 йилда ваъда бериб бажармаганлар – халқ ўз “қаҳрамон”ларини танийди
Интервью
−
30 Декабрь 2022
18717Бизда омонатга хиёнат дейилганда, бировга сақлаш учун берилган пул ва мол, қимматбаҳо нарсаларини ўз эгасига қайтиб бермаслик тушунилади. Тўғри, бу катта хиёнат, лекин омонатга хиёнат қилиш дейилганда, фақат шу нарса тушунилмаслиги керак. Омонат кенг маънони ўз ичига олган тушунчадир. Масалан, берилган ваъда бажарилмаса бу ҳам хиёнат, яна бир одамнингмас, минглаб, миллионлаб одамларнинг омонатига, ишончига хиёнат. Ҳукуматимиздаги айрим амалдорларга хиёнатнинг бу тури анча ёд бўлиб кетган. Жабрланувчиси эса оддий халқ эканлиги ачинарли
Одатда, ҳар йили рейтингларда "Энг яхши", "Энг зўр" ва "Энг намунали" номинацияларда инсонларнинг меҳнатлари баҳоланади. Таҳририятимиз шу каби йил рейтингларини аксини ўтказди, яъни "Йилнинг энг ваьдабоз мансабдори ёхуд ёлғончи сиёсатчиси". Одамларга тутилган микрофон улардан хаққоний баҳони олди, дейиш мумкин. Кимлардир энергетика тизимидан норози бўлаётган бўлса, яна кимдир порахўрлик купайганини танқид қилди, лекин энг кўп тилга олингани ҳокимлик вакиллари.
"Эшик олдида амалдорларни сарғайиб кутамиз, бизни эшитишмайди баъзида. Масъулиятсиз масъуллардан чарчадик", дейди юртдошларимиз.
Ҳукумат вакилларидан рози бўлаётганлар ҳам йўқ эмас, муаммолар бартараф этилаётгани, ҳаммаси секин-секин бўлиши, эски йилда қолиб кетган муаммолар эса янги йилда, албатта, амалга оширилишига ишоняпти умиди сўнмаган одамлар.
Рейтингимизни энг юқори поғоналарни банд этган ташкилот ёки масъулларни эмас, балки бу рўйхатга умуман кирмаган ва тилга олинмаганларни табриклаш мумкин. Ишонамизки, келаси йилги ижтимоий сўровномамизда рейтинг етакчилари халқни рози қилиб, бу рўйхатда такрорланмайди. Хафа бўлиш йўқ...
Акобир Мисиралиев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь