Қашқадарёдаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

3-саҳифа

image

Қашқадарёда Spark ва “Газ-53” автобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 2 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Кеча, 19 декабрь куни тахминан соат 07:15 ларда “Қарши-Косон” йўналишида ҳаракатланаётган Spark ва “Газ-53” автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд этилишича, Spark русумли автомашина ҳайдовчиси Б.Н. олган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, ушбу автомашина йўловчиси Н.С. эса олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда икки машина тўқнашиши оқибатида икки фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг