Украина Беларусь билан чегарада девор қуряпти
Олам
−
12 Ноябрь 2022
4336Украина Беларусь билан чегарада истеҳкомлар ва панжара қурмоқда. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко Telegram’да маълум қилди.
“Ҳозир жанубда халқимиз ҳарбийларимизни кутиб олмоқда, шимолда эса яна бир иш қизғин кетмоқда – бу ерда Беларусь билан чегарада девор ўрнатилмоқда. Ариқ, қирғоқ, тиканли симли темир-бетон тўсиқ Волинда қурилаётган муҳандислик тўсиқларидир”, деб ёзади Тимошенко.
Унинг таъкидлашича, чегаранинг 3 кмга яқини аллақачон шу тарзда жиҳозланган.
Тимошенконинг сўзларига кўра, ҳозирда қизғин иш олиб борилмоқда.
"Бу ҳаммаси эмас, лекин биз тафсилотларни ошкор қилмаймиз", дея қўшимча қилди у.
Президент девони раҳбари ўринбосари, шунингдек, Ровно ва Житомир вилоятларида иш олиб борилаётганини айтди.
Бундан ташқари, Тимошенко Россия ҳудуди билан чегарадош ҳудудларда истеҳкомлар қурилиши ва чегарани тартибга солиш ҳақида ҳам маълумот берди.
LiveБарчаси