Ўзбекистон венгриялик инвесторларга нималарни ваъда қилмоқда?

Бизнес

Бугун, 10 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Самарқанд шаҳридаги форумлар саройида “Ўзбелистон-Венгрия” бизнес форуми ташкил этилди. Ушбу форумда икки мамлакат бизнес соҳаси вакиллари иштирок этди ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик борасида келишувларга эришилди.   

Бизнес форумда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжaев иштирок этиб, Ўзбекистонннинг иқтисодий имкониятлари ва табиий ресурслари ҳақида хорижлик инвесторларга маълумот берди. Ўз нутқида вазир тадбиркор ва инвесторлар нима учун айнан Ўзбекистонни танлаши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди: 

“Аввало инвестициялар учун қулай муҳит. Инвесторлар ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланиши бўйича амалий тизим яратилди. Натижада 2017 йилдан бошлаб ($3,3 млрд) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2,5 бараварга ошди ($8,6 млрд). Қарийб 8 мингта товар турига импорт божлари камайтирилди. Бизнесга оид ҳар хил турдаги 70 та лицензия ва 34 та рухсатномалар берилиши бекор қилинди. Шунингдек, янги бизнес субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди. Ер участкалари онлайн савдолар орқали тақдим этилмоқда. Қулай инвестицион муҳитни барпо этишда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича ишлар фаол давом эттирилади”. 

Форумда иштирок этган Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто ўз нутқида маълум қилишича, яқин келажакдаги ҳамкорлик давомида муқобил энергия манбаларинидан фойдаланиш лойиҳалари амалга оширилади, ҳаво алоқалари ривожлантирилади ҳамда ўзбек талабари Венгрияда таълим олишлари мумкин бўлади. Жаноб Сийярто шунингдек “Ўзбекистон-Венгрия” инвестиция фонди ташкил этилишини ҳам маълум қилди. 

Бизнес форуми якунида англашув меморандумларини алмашиш маросими ўтказилди. Соҳа вакиллари тижорат соҳасида якуний келишувларга эришдилар. Жараёнларни оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда турли ташкилотлар ходимлари кузатиб борди. Саммит доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг