Риши Сунак ким? У Британиянинг бошига қандай келди?
Олам
−
25 Октябрь 2022
27575Буюк Британия собиқ Молия вазири Риши Сунак ҳукмрон Консерватив партия етакчилигини қўлга киритди ва Бош вазир бўлади. Бу ҳақда кеча, 25 октябрь куни партия раҳбарини сайлаш тартибини белгиловчи парламентнинг 1922 йил қўмитасига раислик қилувчи Грэм Брэди маълум қилди.
Сунак 20 октябрда истеъфога чиққан Лиз Трaсс ўрнини эгаллаб Британия тарихида Вазирлар Маҳкамасига раҳбарлик қилган биринчи этник ҳиндга айланади.
Сунак қандай қилиб Бош вазир бўлди?
Лиз Трaсс истеъфога чиққанидан сўнг, Консерватив партия раҳбарини сайлаш тартиби имкон қадар тезроқ амалга оширилди. Янги қоидаларга кўра, номзод биринчи босқичда Британия парламенти Жамоатчилик палатасида консерватив депутатларнинг 100 дан ортиқ овозини олиши керак. Агар номзодлар сони битта бўлса, у автоматик равишда ғолиб деб эълон қилинади, агар иккита ёки учта бўлса, Консерватив партиянинг барча аъзолари "бир аъзо – битта овоз" тамойили остида овоз беришади.
Маълумот ўрнида, 23 ва 24 октябрь кунлари Консерватив партиянинг собиқ раҳбари ҳамда Бош вазир Борис Жонсон ва Жамоатлар палатаси етакчиси Пенни Мордонт сайловларда иштирок этишдан бош тортди. Шу тариқа, Риши Сунак консерваторлар етакчиси ва Буюк Британия Бош вазири лавозимига ягона даъвогар бўлиб қолди.
Риши Сунак ким?
Риши Сунак 1980 йил 12 майда Гэмпширда панжоб оиласида туғилган. У ҳиндистондан келган муҳожирлар авлодидир. Отаси умумий амалиёт шифокори, онаси фармацевт.
Сунак 2001 йилда Оксфорд университетини тамомлаган, у ерда фалсафа, сиёсат ва иқтисод бўйича таҳсил олиб 2006 йилда АҚШнинг Стэнфорд университетида бизнес бошқаруви магистри даражасини қўлга киритган.
Профессионал фаолияти
2001-2004 йилларда Goldman Sachs инвестиция банкида таҳлилчи бўлиб ишлаган. Кейин The Children's Investment Fund Management фондини бошқариш компаниясида ишлади ва 2006 йилда компания ҳамкорга айланди. 2009 йилда у Theleme Partners хедж-фонди (маълум бир хавф учун даромадни максимал даражада оширишга ёки маълум даромад учун хавфни минималлаштиришга қаратилган инвестиция фонди – таҳр.)га қўшилган ва ҳинд миллиардери Нараян Муртига тегишли бўлган Catamaran Ventures инвестиция компанияси директори бўлган.
Парламент ва ҳукуматдаги фаолияти
2015 йил май ойидан бери Сунак Британия парламенти Жамоатлар палатасининг Консерватив партиядан аъзоси. 2019-2020 йилларда у Борис Жонсон ҳукуматида Ғазначилик департаменти бош котиби лавозимида ишлаган. 2020 йил 13 февралда у Молия вазири этиб тайинланади. 2020 йил, коронавирус пандемияси даврида вазирлик томонидан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, корпоратив меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини қоплаш, якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор дастурлар амалга оширилди. Бундан ташқари, солиқлар камайтирилди, имтиёзли кредитлаш дастурлари ўтказилди, кўчмас мулкни сотиб олишда давлат божини тўлаш учун солиқ таътиллари тасдиқланди. Риши Сунак 2021 йилда корпоратив солиқ ставкасини 2023 йил апрелидан бошлаб жорий 19 фоиздан 25 фоизга оширишини эълон қилди, бу эса кучли норозиликка сабаб бўлди.
Риши Сунак 2022 йил май ойида 2021 йилда Россияга қарши санкциялар натижасида инфляция даражаси 5,5 фоизни ташкил этган Европадаги энергия инқирози шароитида мамлакатдаги рекорд даражадаги инфляция билан боғлиқ ҳолда 15 миллиард фунт стерлинг 18,9 миллиард долларлик янги чора-тадбирлар тўпламини эълон қилди. 2022 йил апрель ойида бу кўрсаткич 9 фоизга етди, октябрда эса 10 фоиздан ошди. Бу 1982 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич эди.
Сунак Молия вазирлиги раҳбари сифатида ташқи сиёсат масалаларида деярли гапирмади, бироқ Россия Федерациясининг махсус операцияси фонида Украинага молиявий ёрдам ажратилишини қўллаб-қувватлади. 2022 йил 5 июлда Риши Сунак истеъфога чиқди. У ҳар доим Коммунистик партия раҳбари ва Бош вазир Борис Жонсонни очиқчасига қўллаб-қувватлаганини айтади.
Партия етакчиси ва Бош вазирликка номзодлик сари
2022 йил 7 июлда Борис Жонсон истеъфога чиққанидан сўнг Сунак ҳукмрон Консерватив партия етакчиси ва шунга мос равишда ҳукумат раҳбари лавозимига ўз номзодини илгари сурди. Сайловлар бир неча босқичда ўтказилди. 2022 йил 20 июль куни Жамоатлар палатасида партия депутатлари овоз беришнинг сўнгги турида Сунак 137 овоз олди ва Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс (113) билан биргаликда ғолиб бўлган якуний босқичга чиқди. Овоз бериш 2 сентябрда якунланди. Партиянинг оддий аъзолари томонидан берилган овозларга кўра, 42,6% овоз олган ҳолда Трасс ютқазди.
Сунак доим даромад солиғини пасайтириш ва мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизигача (ҳозир 2,28 фоиз) ошириш тарафдори. Бундан ташқари у, Россия Федерациясига қарши санкцияларни кучайтиришни ёқлайди.
Шахсий ҳаёти
Риши Сунак ҳиндистонлик миллиардер Нараян Муртининг қизи Акшате Мурти билан турмуш қурган. Аёли мода дизайнери. Уларнинг икки нафар фарзанди бор.
“The Sunday Times” маълумотларига кўра, у ва унинг рафиқаси (умумий бойлиги 730 миллион фунт стерлинг билан) мамлакатнинг энг бой одамлари рўйхатида 222-ўринни эгаллаган.
Темур Жумаев
LiveБарчаси