Катталар Путинга қарши ва уни яна “эзишмоқчи”
Таҳлил
−
12 Октябрь 2022
1252511 октябрь куни “Катта еттилик”гуруҳи давлатлари Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония етакчилари кучайиб бораётган Россия-Украина уруши, можаро атрофидаги вазият ва Россиянинг Киева ва мамлакатнинг бир қатор вилоятларига қилган қақшатқич ракета ҳужумлари ортидан онлайн йиғилиш ўтказди.
G-7 давлатлари йиғилишига Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам таклиф этилди. У Россияга қарши санкцияларни янада кучайтириш, Украина ўзини-ўзи химоя қилиши учун янги қуроллар билан таъминлашни сўради.
Йиғилиш сўнгида "Катта еттилик" лидерлари қўшма баёнот қабул қилди.
Катта еттилик давлатлари Россиянинг Қрим ва Севастополдан ташқари Украинанинг Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларини аннексия қилишга ноқонуний уринишини қоралайди ва сўзсиз рад этади. Улар ҳеч қачон Россия ўзини оқлаш учун фойдаланадиган сохта референдумларни тан олмайди.
Давлат раҳбарлари барча мамлакатларни халқаро ҳуқуқ бузилишини сўзсиз рад этишга ва Россиядан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни ҳамда Украина ҳудудидан барча куч ва ҳарбий техникасини зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетишни талаб қилишга чақирди.
G7 Украинанинг яхлитлигини қўллаб-қувватлайди, халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ҳудудни халқаро ҳуқуқ, хусусан, БМТ Низоми асосида ҳимоя қилиш ва унинг устидан тўлиқ назоратни тиклаш ҳуқуқини тасдиқлайди.
“Катта еттилик” Киевга молиявий, гуманитар ва ҳарбий ёрдамни керагича давом эттириш ниятида, шунингдек, Киевга қишга тайёргарлик кўришда ёрдам беришга тайёр.
Раҳбарларнинг фикрича, Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш учун мамлакатни қайта қуриш, жумладан, Россия маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши керак.
“Катта еттилик” гуруҳи аъзолари “урушдан кейинги ҳаётий тинчлик келишувига эришиш учун биз тегишли давлатлар ва институтлар ҳамда Украина билан келишувларга эришишга тайёрмиз”, деб ишонтирди. Бу келишувлар барқарор хавфсизлик мажбуриятлари билан бир қаторда Украина ўзини ҳимоя қила олиши, эркин ва демократик келажакни таъминлай олиши ҳамда Россиянинг келажакдаги тажовузини тўхтата олиши кафолатларига тегишли.
“Катта еттилик” Россияни жиноятлар учун жавобгарликка тортиш зарурлигини эълон қилди.
Иттифоқдошлар Минскни Украинада махсус операция ўтказишда Москвага ёрдам беришни тўхтатишга чақирди.
Шунингдек, лидерлар, Украинада кимёвий, биологик ёки атом қуролларидан фойдаланиш жиддий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирган.
G7 “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” қувурларига қасддан зарар етказилганидан чуқур хавотир билдирди ва улар муҳим инфратузилмани атайлаб йўқ қилинишини кескин қоралашларини ва давом этаётган терговларни олқишлашларини кўрсатдилар.
Баёнотда таъкидланишича, мамлакатлар Россия тажовузининг глобал иқтисодий барқарорликка салбий таъсирини бартараф этиш учун, шу жумладан, G7 мамлакатларида ва ундан ташқарида энергия хавфсизлиги ва арзонлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни давом эттириш орқали яқин мувофиқлаштирилган ҳолда ҳаракат қилади.
G7 давлатлари МАГАТЭнинг Запорожье АЭСнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлашларини, шунингдек, Россиянинг ЗАЭСдаги хатти-ҳаракатларини ва унинг ходимларига кўрсатилаётган босимни қоралашларини маълум қилишди. Бу вазиятнинг янада масъулиятсиз кескинлашувидир ва давлатлар унинг ҳаракатлари оқибатида юзага келган ҳар қандай ҳодиса учун Россияни жавобгарликка тортиш ниятида.
Украина Президенти Владимир Зеленский вазиятни кузатиш учун Украина ва Беларусь чегарасига халқаро кузатувчилар миссиясини жойлаштиришни таклиф қилди.
“Мен бир мамлакатга эътибор қаратмоқчиман. Беларусь ҳудуди аллақачон Украинага ҳужумлар учун ишлатилган. Ва энди биз катта таҳдидни кўрмоқдамиз. Россия биз бу давлатга қарши зарба тайёрлаяпмиз, деб провокация қилиб, Беларусни бевосита бу урушга тортишга ҳаракат қилмоқда. Билвосита, у уларни ичкарига тортди”, дейди у.
Президент Зеленский Украина Беларусга қарши ҳарбий чоралар кўрмагани ва режалаштирмаганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Украина фақат ҳудудий яхлитлигини тиклашдан манфаатдор.
“Аммо бу провокацияни, Лукашенкодан эшитиладиган ҳикояларни, ҳатто биздан бўлган ҳар қандай таҳдид ҳақидаги тахминларни ҳам йўқ қилиш учун биз ўз ечимимизни таклиф қиламиз. Украина ва Беларусь чегарасида вазиятни кузатиш учун халқаро кузатувчилар миссияси жойлаштирилиши мумкин. Форматни дипломатларимиз ишлаб чиқиши мумкин. G7 даражасида ушбу ташаббусимизни қўллаб-қувватлашингизни сўрайман”, дейди Зеленский.
Шунингдек у Россия етакчиси Владимир Путин билан музокара олиб бормаслигини айтди.
“Биз очиқ-ойдин ҳақиқатни тан олишимиз керак: келажаги йўқ Россия раҳбари билан ҳеч қандай мулоқот бўлиши мумкин эмас”, дейди Зеленский бугун, 11 октябрь куни “Еттилик” (G7) давлатлари етакчилари билан онлайн маслаҳатлашув чоғида.
Зеленскийнинг фикрича, ҳозир дунё Россия томонидан уюштирилган псевдореферендумларга демократиянинг муносабатини кузатмоқда.
“Россия бутунлай яккаланиб, сиёсий ва санкциялар билан жазоланиши керак”, дейди Зеленский.
Украина Президенти таъкидлаганидек, дунё Украина-Россия музокаралари БМТ низомини, инсонпарварликнинг асосий тамойилларини, Украина ҳудудий яхлитлигини тан оладиган Россиянинг бошқа раҳбари билан ёки бошқа конфигурацияда бўлиши мумкинлигини тушуниши керак.
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш маросимида нутқ сўзлаган Путин Киевни зудлик билан ўт очишни, барча ҳарбий ҳаракатларни, 2014 йилда бошлаган урушни тўхтатишга ва музокаралар столига қайтишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Москва музокараларга тайёр, бироқ Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолисининг танлов ҳуқуқини муҳокама қилмайди ва Украина ҳукумати одамларнинг бу эркин иродасига ҳурмат билан муносабатда бўлиши керак.
Шу билан бирга, 4 октябрь куни Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россиянинг амалдаги раҳбари билан музокара олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарорини ижро этди. Ушбу вазиятни шарҳлар экан, Россия ТИВ расмий вакили Украина Президенти фармонни Ғарбнинг буйруғи билан имзолаганини таъкидлади ва у бу қарорнинг ўзини Зеленскийнинг боши берк кўчада деб атади. Ўз навбатида, Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков музокаралар учун икки томон зарурлигини, шунинг учун Россия Украинанинг амалдаги ёки кейинги Президентининг Москва билан мулоқот бўйича позицияси ўзгаришини кутишини айтди.
LiveБарчаси