Қашқадарёда 20 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқаролар уй-жой билан таъминланди
Жамият
−
08 Май 2019
4804Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати натижасида уйсиз, кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган оилаларни уй-жой билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу бўйича Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги Кат маҳалласида 20 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқарога 20 та мослаштирилган уй-жойнинг калити топширилди.
Қарши шаҳри “Нахшаб” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи саратон касаллигига чалинган, 2-гуруҳ ногирони Дилнавоз Эркаева ёлғиз она ҳисобланади. Шу кунга қадар, у бир нафар фарзанди билан ота уйига қайтиб келиб, 4 нафар вояга етган укаси билан жами 7 киши бир хонали уйда яшаб келаётган эди. Бугун у ҳам бошқалар қатори ўз уйига эга бўлди.
Маълумот учун, 2017-2018 йилларда вилоятда 428 нафар ногиронлиги бўлган кам таъминланган фуқарони имтиёзли уй-жой билан таъминлаш, яшаб турган уйларини таъмирлаб бериш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш режа дастури ишлаб чиқилган.
Жорий йилда ҳам шаҳар ва туман уй-жой комиссиялари томонидан 285 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг арзон уй-жой олиши учун бошланғич бадал тўловларини тўлаб бериш бўйича режа дастур ишлаб чиқилди.
Ушбу кун янги хонадонларга эга бўлган фуқаролар ишлаб, меҳнат қилишлари учун тикувчилик ва мебель цехи фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Эндиликда улар мана шу цехларда ишлаб, даромад олишлари мумкин.
Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳамда Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиевлар сўзга чиқди.
LiveБарчаси