Россия Канада учун қора рўйхатни кенгайтирди

Олам

image

Москва Оттаванинг янги санкциялари муносабати билан Канададаги 55 нафар юқори мартабали ҳарбийлар, сиёсатчилар ва жамоат арбоблари учун ўзаро муносабатлар тамойили асосида Россияга киришни тақиқлади. Бу ҳақда Россия ТИВнинг бугун, 31 августдаги Канаданинг бир қатор фуқароларига нисбатан шахсий санкциялар жорий этиш ҳақидаги баёнотида айтилади. 

“Русофобик йўналишга содиқ бўлган Бош вазир Жастин Трюдонинг ҳукмрон режими томонидан Россия фуқароларига нисбатан янги санкциялар жорий этилиши муносабати билан Канаданинг 55 нафар юқори мартабали ҳарбийлар, сиёсатчилар ва жамоат арбоблари учун ўзаро муносабатлар тамойили асосида Россия Федерациясига кириш ёпилди”, дейилади ҳужжатда. 

Шунингдек, дипломатик департаментнинг таъкидлашича, қўшимча чора-тадбирлар доирасида Россия Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 19 августида Канаданинг бандеризм йўналишидаги учта миллий-ватанпарвар ташкилоти фаолияти Россия Федерацияси ҳудудида номақбул деб тан олинган хорижий ва халқаро ноҳукумат ташкилотлари рўйхатига киритилган.  

Улар орасида Украина Канада Конгресси, Макдоналд-Лауриер институти ва Канаданинг Украина миллий федерацияси бор.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг