Ортиқхўжаевга бундан оғир жазо берилиши керак эди

Интервью 25608

Чилонзорда 101 дарахтнинг нобуд қилиниши шунчаки унутиб юбориладиган навбатдаги дарахткушлик эмас. Бу мамлакатдаги экологик сиёсат борасида юқори идораларда қўйилаётган талабаларга унчалик қуйи бўлмаган ижро органларида қандай бўйсунилаётганини кўрсатадиган асос. Воқеа ортидан кўрилган чоралар, берилган жазолар эса, аслида ижро органларида вазият ўта жиддийлигини кўрсатади. Боиси Ўзбекистонда қонунчиликдан олдин келадиган бошқа нарса бор – итоат. Ходимнинг ёки кичикроқ раҳбарнинг каттасига сўзсиз итоати. Айтайлик, туман ҳокимининг шаҳар ҳокимига итоати. Бунда топшириқ олаётганлар бу қонунчиликка мосми деган саволни бериб ҳам ўтирмайди. Шу боис кўплаб масалаларда калтак буйруқ берган қолиб, бажарганнинг бошида синади. 

Филология фанлари доктори, эко-журналист Наргис Қосимовага кўра, Чилонзорда рўй берган воқеага алоқадор ҳаммага – қурилиш ишларида қатнашган ишчидан тортиб, ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевгача бундан оғир жазо берилиши керак эди. 

“Дарахтларга зарар етказганлик учун қонунчиликда қамоқ жазоси бўлиши керак, албатта. Ва бу бошқаларга ўрнак бўлиши учун шаффоф бўлиши керак”, дейди Наргис Қосимова. 

Унинг қайд этишича, дарахтларнинг кесилиши алоҳида фавқулодда ҳолат бўлса, уларнинг пойи бетонлаб ташланиши ҳам ташвишлантирадиган ваҳшийлик. 

“Дарахт ҳам тирик жонзот. У ҳам нафас олиши керак. Улар суғорилмайди, табиий ёмғир сувлари етиб бориши керак”, дейди журналист мамлакатдаги қурилиш ва ободонлаш ишлари ортидан келаётган зарарни таҳлил қиларкан. 

Унинг қайд этишича, бетонлашга буйруқ берганлар умуман жавобгарликка тортилмаяпти. 

Филология фанлари доктори, эко-журналист Наргис Қосимова билан интервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ'нинг YouTube'даги каналида томоша қилишингиз мумкин.

Қамариддин Шайхов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 568
Рейтинг: 3.1
t
×